Ўзбекистонда қоғоз шаклидаги пенсия дафтарчалари ўтмишда қолади

Эндиликда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини очиш кераги бўлмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар қилди.

Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

Маълум қилинишича, эндиликда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини очиш кераги бўлмайди. Шахсий пенсия ҳисобида тўпланган маблағлар ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни онлайн режимида олиш имкони мавжуд.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш лозим:

http://cabinet.xb.uz:82/

Кейин паспорт маълумотларини ва телефон рақамини киритиш керак.

Хабарда пенсия жамғармаси маблағлари ҳолати ҳақида маълумот тайёр эканлиги қўшимча қилинган.

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб қоғоз кўринишидаги меҳнат дафтарчалари ўрнига “электрон меҳнат дафтарчалар” жорий қилиниши президентнинг 2017 йилдаги фармонида кўзда тутилган эди.