Мексикада 1 метрли дўл ёғди – видео

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган суратларда муз қатлами кўчанинг катта қисмини тўсиб қўйгани, айрим автомобиллар қарийб муз қатлами остида қолиб кетганини кўриш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. 30 июнь куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида кучли дўл ёғди. Бу ҳақда Economista нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, айрим жойларда ёққан дўлнинг баландлиги бир метр ёки ундан ҳам баландни ташкил этган.

​Маҳаллий ҳукумат кўчаларни дўл уюмларидан тозалаш мақсадида оғир техникани ишга солган. Ҳозирда фавқулодда вазиятлар хизмати табиий офатдан зарар кўрган биноларни текширмоқда.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган суратларда муз қатлами кўчанинг катта қисмини тўсиб қўйгани, айрим автомобиллар қарийб муз қатлами остида қолиб кетганини кўриш мумкин. Кўплаб бинолар қулаб тушган.

​Маълум қилинишича, ҳозирча табиий офатдан жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Хабарда бу каби кучли дўл ёғиши шаҳар тарихидаги илк ҳодиса эканлиги қўшимча қилинган.