Тошкентда мактаб ўқувчилари фуқаронинг катта миқдордаги пули ва паспортини ўғирлашди

Олмазор туманида “Нексия”автомашинасидан катта миқдордаги маблағ ва бир нечта муҳим ҳужжат ўғирлаб кетилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Тошкентда мактаб ўқувчилари ўғирлик содир этишди.

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари талончилик қилишди

ИИВнинг хабар қилишича, 24 июнь куни номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ўз кабель” дўкони олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Тошкент туманида яшовчи 26 ёшли Б.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси салонидан ичида 65 млн. сўм пули, 2700 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва корхонасининг ҳужжатларини ўғирлаб кетган.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчилар 19 ёшли Д.Ҳ., 11-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчилари Ю.Ю. ва Ж.М.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.