ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ИИБга мактаб ўқувчисига нисбатан талончилик содир этилган ҳақида ариза келиб тушганди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, 2 номаълум шахс, Ғазалкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси А.Д.ни қўлидан “MI-A2-Lite” русумли мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан ғойиб бўлишган.
“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғазалкент шаҳрида яшовчи, 1-сонли ўрта мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар Т.А. ва Д.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.