Россия қабул қилиниши билан етти мамлакат ПАСЕни тарк этди

Кўпчиллик овоз билан Россия ПАСЕга қабул қилинганидан сўнг, Украина, Эстония, Грузия, Латвия, Литва, Польша ва Словакия делегациялари ПАСЕни тарк этишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун Европа парламентлараро ассамблеясида тарихий кун бўлди, кўпчиллик овоз билан Россия яна қайтадан ПАСЕнинг тўлақонли аъзосига айланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Бугун бизнинг бу ерга келишимиз, рамзий маънода Россиянинг Европага узатилган қўлидир, уни сиқиш ёки ундан воз кечиш сизларнинг ишингиз. Агар уни қабул қилсангиз биз шу ерда қолиб жиддий муаммоларни муҳокама қилишга тайёрмиз, агар ундан воз кечсангиз, биз яна қайтиб кетишимиз мумкин”, - деди Россия делегацияси раҳбари Петр Толстой.

Шундан сўнг бўлиб ўтган овоз беришда Россиянинг ПАСЕда  қолиши учун 116 нафар депутатлар “Ҳа” деб жавоб берди, қарши бўлганлар сони эса 62 нафар бўлди. Шу билан Россия яна ПАСЕнинг тўлақонли аъзосига айланди.

Россия делегацияси ПАСЕ сессиясида қатнашишдан воз кечди

Овоз беришдан сўнг, мутлақ мағлубиятга учраган Украина делегацияси ПАСЕни тарк этди. Уларга ҳамнафас бўлган Эстония, Грузия, Латвия, Литва, Польша ва Словакия делегациялари ҳам зални тарк этишди.

Маълумки, сўнгги икки кун давомида  Украина делегацияси ушбу овоз беришга қарши бўлиб, уни орқага суришга, депутатларни ўзлари томонга оғдиришга, турли йўллар билан депутатларга босим ўтказишга ҳаракат қилган эди, лекин буларнинг барчаси иш бермади.

Эслатиб ўтамиз, бундан беш йил олдин Украина ва бир қатор ғарбий мамлакатлар ПАСЕда Россия делегациясининг ваколатларини чеклашга даъват қилишган ва ушбу таклиф кўпчиллик томонидан қўллаб-қувватланган эди. Шундан сўнг Россия делегацияси ушбу ташкилотни тарк этган эди.