ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия делегацияси Европа парламентлар ассамблеяси кенгаши (ПАСЕ) йиғилишига қатнашмайди, деди журналистларга Леонид Слуцкий.
“ПАСЕ раҳбари Анн Брассер номига Россия парламенти спикерлари томонидан хат юборилган. 2016 йилдаги Россия делегацияси ваколатлари кейинроқ аниқланади, Январ сессиясида эса биз қатнашмаймиз.”, — деди Слуцкий.
Унинг сўзларига қараганда Россия Страсбургга фақат барча ваколатлари қайтарилганидан кейин, тенг ҳуқуқли давлат сифатида қайтиб келади. Давлат думаси спикери Сергей Нарышкин айтганидек “Биз ҳеч қандай дискриминацияга чидамаймиз, Россия делегациясига қарши ҳар қандай санкция – қабул қилиб бўлмайдиган иш”.
2015 йил январида ПАСЕ Украинадаги вазият мунособати билан Россия делегациясини овоз бериш ҳуқуқидан, асосий органлар фаолиятида қатнашиш ҳуқуқидан ва сайловларни мониторинг қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди. Бунга жавобан Россия делегацияси 2015 йил охиригача ПАСЕни ташлаб чиқиб кетган эди.
Эслатиб ўтамиз ПАСЕ 1949 йилда ташкил қилинган бўлиб Европа ва дунёда инсон ҳуқуқлари, қонун устунворлиги, ҳалол сайловлар ўтказиш каби соҳаларда муҳим рол ўйнаб келмоқда. Россия 2014 йилда ПАСЕ бюджетига энг кўп маблағ ўтказган беш мамлакатнинг бири бўлган эди.