ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Россиялик сайёҳларни Грузияга олиб бориш бўйича ўз хизматларини таклиф қилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости компания вакилига асосан.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари 16 июлдан бошлаб Тошкент – Тбилиси йўналишида тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди. Ушбу парвозлар транзит йўловчилар, хусусан Россиялик туристлар илинжида очилмоқда”, - дейилган хабарда.
Парвозлар ҳафтасига икки маротаба A320 самолётларида амалга оширилади – сешанба ва жума кунлари. Шунингдек, авиакомпания Грузия шаҳарлари орасида тўғридан-тўғри чартер парвозларни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб бормоқда.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" вакилининг сўзларига кўра, ушбу парвозлар Узоқ Шарқ ва Сибир ўлкасидан Грузияга келаётган сайёҳлар учун қулай бўлиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам Грузияга сафар қилишни истаётганлар сони кўп.
Бироз олдин "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Грузия ҳукуматига “бешинчи эркинлик ҳуқуқи”ни сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Ўшанда авиакомпания бортига янги йўловчилар олиш ва учинчи мамлакатларга юк ташиш ҳуқуқига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Грузияда бўлиб ўтган Россияга қарши митинглардан сўнг Владимир Путин ушбу мамлакатга туристлар юборишни ва парвозлар амалга оширишни таъқиқлаб қўйган эди. Иқтисодчилар ушбу вазият Туризмга ихтисослашган Грузия иқтисодига катта зарар етказиши мумкин дейишмоқда, чунки Грузияда ҳар бешинчи сайёҳ – россиялик.