ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Яқин йилларда Россия ҳарбиялари янги С-500 ҳаво мудофаа тизими билан таъминланади. Бу ҳақда Россия бош вазир ўринбосари Юрий Борисов маълум қилди.
“Муваффақиятли синовлар Мудофаа вазирлигига бу зенит-ракета тизимини етказиб бериш муддатини қисқартириш бўйича қарор қабул қилишга ёрдам берди. Яқин йилларда С-500 мажмуалари зенит-ракета қўшинларига олиб келиш ишлари бошланади”, - деди Борисов.
Ҳозирги вақтда С-500 тизимининг алоҳида қисмлари синовдан ўтмоқда. Дунёда бошқа давлатларда ўхшаш бўлмаган янгича ракеталар учирилмоқда.
Куни кеча, Россия ҳарбийлари янги “Қарағай” зенит-ракета мажмуани қабул қилиши ҳақида қарор қилингани ҳақида хабар бергандик. Бу осмондан ҳужумидан ҳимояланиш, қисқа масофада жанг қилишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ҳисобланади.