ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Марказий Осиёда терактлар хавфи сезиларли ошди, деди сешанба куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби ўринбосари Алимбек Султонов.
"Сўнгги вақтларда Марказий Осиёда терактлар хавфи анчайин ошди", - деди у Бишкекда ўтказилаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг аксилтеррорга бағишланган форумида.
Султоновнинг сўзларига кўра, минтақадаги хавфсизликка раҳна солаётган асосий хатарлар Афғонистоннинг шимолий провинцияларидан бўлмоқда. У ерда террористик уюшмалар ҳамда Суриядан ўз ватанига қайтаётган жангарилар фаоллашуви кузатилмоқда.
Султоновнинг сўзларига кўра, терроризмга қарши кураш муваффақиятли кечиши учун ОДКБга аъзо барча мамлакатлар хабардор органлари сайи-ҳаракатларини бирлаштириш, ўзаро тажриба ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш лозим.