Арис шаҳрида портлашлар оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Арис шаҳрида портлаш оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи шахси маълум қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Арис шаҳрида портлаш оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.

Портлашлар ва ваҳима: ҳарбийлар аҳолини эвакуация қилмоқда – видео

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, қурол-аслаҳа омборхонасида портлашлар оқибатида иккинчи шахс ҳалок бўлгани маълум бўлди, ҳарбий хизматчининг исми Алимбеков Б.М.

Илгарироқ, Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин фожиада икки киши ҳалок бўлганини айтганди.

Куни кеча эрталаб тахминан соат 09:20 да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.

Портлаш оқибатида 71 киши жабрлаган, улардан 15 нафари, шу жумладан икки болакай касалхоналарга ётқизилган.