Интернетда ҳарбийлар маҳаллий аҳолини эвакуция қилиши акс этган видео пайдо бўлди.
Барча қутқарув тадбирлари фавқулодда вазиятлар департаменти, Туркистон ва Чимкент ҳокимияти томонидан амалга оширилмоқда.
Чимкент шаҳрида 15 та эвакуция пунктлари очилди. Шаҳар томон 40 та автобус аҳоли билан чиқиб кетди. Арис шаҳрида 43 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 16 киши жароҳатланди.