ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Бишкек марказий кўчалардан бирида АҚШ элчихонаси ходимаси машинада 4-чи курс талабасини уриб юборди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Хабарда айтилишича, бу ҳодиса 18 июнь куни содир бўлди. Машина АҚШ фуқароси бошқарувида бўлган. Бу воқеага гувоҳ бўлган қизнинг сўзларига кўра, ЙТҲ содир бўлгандан кейин воқеа жойидан кетиб қолган. Гувоҳлардан бир эса унинг ортидан қувиб етиб борган.
“Бу аёл транзит машинада бўлгани ва унда дахлсизлиги борлигини иддао қилиб, машинадан чиқишга бош тортади. Олти-етти дақиқадан сўнг АҚШ ҳарбий формасида одамлар пайдо бўлди”, - дейди гувоҳ.
Бишкек йўл ҳаракатини хавфсизлигини таъминлаш бошқармасида бу ҳодисани тасдиқлашди. Таъкидланишича, ЙТҲ 18 июнь тахминан соат 17:30 да Чингиз Айтматов шоҳ кўчасида содир бўлди. Lexus RX350 автомобили бошқарувида 51 ёшли М.К. бўлган. “Манас” кинотеатр қаршисида ўтган пиёдалар йўлагида 22 ёшли М.Б.ни уриб юборди. Жабрланган шифохонага олиб келинди.
Бу ҳодиса рўйхатга олиниб, барча ҳужжатлар пойтахт ИИББ юборилган.
АҚШ элчихонасида бу ҳодисада ҳақиқатда элчихона ходимаси иштирок этгани Sputnik Қирғизистон мухбирига тасдиқлашди.
Таъкидланишича, ЙТҲдан сўнг дипломат машинани йўл четида тўхтатгани ва воқеа жойида ҳукумат вакилларига ҳамкорлик кўрсатган.
Ҳозирги вақтда элчихона вакиллари жабрган йигитга ҳар томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.