Қирғизистон бош прокуратураси “Атамбаев иши” бўйича хулосани кўриб чиқади

© Sputnik / Табылды КадырбековПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етти кун ичида Қирғизистон бош прокуратураси хулосага қонуний баҳо бериши керак.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Қирғизистон парламенти “Собиқ президент Алмазбек Атамбаев бўйича  унинг даҳлсизлигини маҳрум этиш бўйича айбловларни илгари суриш тўғрисида” қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев   - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон парламенти Атамбаевга қарши 6 та айбловни илгари сурди

Қарор лойиҳасида “Атамбаев иши" бўйича депутатлар комиссиясининг хулосасини қабул қилиш ва уни Бош прокуратурага бориш таклиф этилганди. Буни 100 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 5 нафар депутат қарши овоз берган.

13 июнь куни Қирғизистон парламентида махсус комиссия тузилди. Махсус комиссия собиқ президентни даҳлсизликдан маҳрум этиш бўйиа хулоса тайёрлаш керак бўлган. Икки ҳафтада махсус комиссия хулоса тайёрлади.

Хулосага кўра Атамбаевга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.

Хулосани партамент депутатлари кўриб чиқишди. Энди у мамлакат бош прокуратурасига юборилади. Прокуратура етти кун ичида жинойи иш қўзғатиш учун асослар борлигини ўрганиб чиқади.

Агар назорат қилувчи орган жиноий асослар борлиги ҳақида хулосага келса, парламент собиқ президентни даҳлсизликдан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқади.

Янгиликлар лентаси
0