Арис шаҳрида портлашлар оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Туркистон вилояти ҳокими Арис шаҳрида портлашлар оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланган кишилар ҳақида маълумот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Қозоғистоннинг Арис шаҳрида юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Умирзоқ Шукеев маълум қилди.

Портлашлар ва ваҳима: ҳарбийлар аҳолини эвакуация қилмоқда – видео

“Жабрланганлар бор, 31 киши шифохонага жўнатилган. Икки киши оғир аҳволда. Бир киши ҳалок бўлди. Унинг машинасига ўқ тушди”, - деди Шукеев.

Бугун эрталаб тахминан соат 09:20 да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.

Қутқарувчилар томонидан шаҳарда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар шаҳардан олиб чиқиб кетилмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Ариси шаҳрида 45 минг киши яшайди. Ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.