Тошкентда "Ёшлар куни"ни кенг нишонланади

Тошкент шаҳрида "Ёшлар куни" доирасида ўтказиладиган оммавий-кўнгилочар тадбирлар, фестивал ва марофонлар, турли ёшлар акцияларига 300 000 дан ортиқ ёшлар жалб қилиниши кўзда тутилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида "Ёшлар куни" доирасида, 20-30 июнь кунлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 20 га яқин йирик оммавий-кўнгилочар тадбирлар, фестивал ва марофонлар, турли ёшлар акциялари ўтказилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.

Хумо қуши, улкан аёл ва дельфинлар: Тошкентда илк бор "Гуллар фестивали" ўтказилмоқда

Жумладан, меҳрибонлик, мурувват уйлари ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари, имконияти чекланган ёшлар учун байрам дастурхони ёзилиши, маҳаллалардаги кам таъминланган оила фарзандларига ўқув қуроллари, кийим-кечаклар, ширинликлар тарқатиш акциялари ўтказилиши, кам таъминланган ёшларнинг никоҳ тўйларини ўтказиш ҳамда "Яхшилик албатта қайтади" шиори остида оммавий қон топшириш акциясини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг барча туманларида 29-30  июнь кунлари "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилади, ёшлар муаммолари бўйича ҳоким қабуллари ўтказилади.

30 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида  "Мард ўғлон" давлат мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилади.

"Синовдан ўтди": Мирзиёев Ортиқхўжаевни Тошкент ҳокими этиб тайинлади

Маданий-кўнгилочар йўналишда замонавий ёш мусиқа ижрочилари иштирокида "I love music" фестивали, 27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳрининг барча туманлардаги маданият ва истироҳат боғларида ҳамда  ҳиёбонларда "Ёшлар сайллари", 29 июнь куни "Youth Day" номли оммавий югуриш марафони ўтказилади.

29 июнь куни Халқлар дўстлиги майдонида "Мусиқа - жанговар сафда" шиори остида Марказий ҳарбий оркестр концерти, 30 июнь куни "Ёшлар-картинг" оммавий-спорт мусобақалари, 29-30  июнь кунлари пойтахт ёшларига байрамона кайфият улашиш мақсадида "Тошкент сени севади" шиори остида  Сайилгоҳ кўчаси ва Халқлар дўстлиги майдонида "Youth Day" гала-концертлари, 30 июнь куни "Humo" муз саройида "Ёшлар симфоник оркестри"нинг "Ёшлар куни"га бағишланган концерти ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 30-июнни "Ёшлар куни" сифатида нишонлаш таклифи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилда ўтказилган "Камолот" қурултойи илгари сурилган эди.