"Синовдан ўтди": Мирзиёев Ортиқхўжаевни Тошкент ҳокими этиб тайинлади

© Рамиз БахтияровЖахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента
Жахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини қўллаб-қувватлади.

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида ташкилий масала кўрилди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини шаҳар ҳокими лавозимига тавсия этди. Президент матбуот-хизмати хабарига асосан.

Роман Осокин - Sputnik Ўзбекистон
"Toshkent City"ни 4 йилда қурса бўладими? Эксперт Роман Осокин билан интервью

"Тошкент мамлакатимиз учун қанчалик муҳимлигини ҳаммангиз яхши биласиз. Бу ерга раҳбар қўйиш ҳам осонмас. Шуни инобатга олиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида 8 ойдан буён синадик. Тўғрисини айтиш керак, у шаҳарга келиб, муҳитни ўзгартиришга эришди. Ҳокимликнинг обрўсини оширди, тадбиркорларни ўзига эргаштира олди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг шароитини, унинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини, бу ердаги одамларни ва фаолларни яқиндан билади. Энг асосийси, қандай қилиб одамлар учун иш жойи ташкил этишни яхши билади", - деди Мирзиёев. 

Халқ депутатлари Жаҳонгир Ортиқхўжаев номзодини қўллаб-қувватлади. Сўзга чиққанлар янги ҳоким ва унинг барча ўринбосарлари, барча фаоллар бир мушт бўлиб, пойтахтимизни жадал ривожлантириш бўйича бугун белгилаб берилган вазифаларни бажариш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этишини таъкидладилар.

Янгиликлар лентаси
0