Уруш ёқасида: Трамп Эронга зарба бериш ҳақида буйруқ берганини тан олди

Ҳарбий зарба беришга ўн дақиқа қолганда Дональд Трамп ўз фикридан қайтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга ҳарбий зарба бериш ҳақида буйруқ берганини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Эрон АҚШнинг разведка қилувчи қурилмасини уриб туширганини маълум қилди

“Кеча кечқурун биз қасос олишга тайёр эдик – турли уч объектга зарба беришга, лекин мен неча киши ҳалок бўлади деб сўрадим. 150 киши, сэр, деб жавоб берди менга генерал. Зарба беришга ўн дақиқа қолганда мен уни тўхтадим”, - дея ёзган Америка етакчиси Дональд Трамп ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида.

У Америка қуролли кучлари “дунёдаги энг яхши” экани, лекин у ҳозирча шошмаслигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон АҚШнинг радведка қилувчи RQ-4 Global Hawk учувчисиз учиш қурилмасини (дрон) уриб туширганини маълум қилди. Қурилма Ҳормозгон вилоятининг Қўҳи муборак туманида ҳаво чегараларини кесиб ўтгандан сўнг уриб туширилган. Дональд Трамп бу ҳодисага муносабат билдириб, Эрон жуда катта хатога йўл қўйганини маълум қилганди.