Меъёридан ортиқ ишлаш ўта жиддий касалликка олиб келиши мумкин – Франция олимлари

Франциялик олимлар тадқиқотда 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 143,6 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг соғлиғи ҳолати 7 йил давомида кузатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Франциялик олимлар 10 соатдан ортиқ иш куни бўлган одамларда инсульт ривожланиш хавфини ортиши ҳақида хулосага келди. Бу ҳақда РИА Новости MedicalXpress асосан хабар қилди.

Инсоният нимадан нобуд бўлиши мумкин – олимлар асосий 4 та таҳдидни маълум қилишди

Бир йил давомида камида 50 кун ичида суткада 10 соатлаб ишлаган одамлар, меъёридан ортиқ вақт ишламаган ишчиларга қараганда - инсульт хавфи 29 фоизга кўп бўлган.  

Ўн йил давомида мунтазам равишда ўн соатлаб ишлаган одамларда бу хавф 45 фоизга кўтарилган.

Иш вақтидан ортиқ ишлаш айниқса 50 ёшга тўлмаган кишилар соғлиғига салбий таъсир кўрсатган.

“Бу кутилмаган ҳолат. Бу ҳодисани сабабини аниқлаш учун келгуси тадқиқотни амалга ошириш зарур”, - деди тадқиқот муаллифи Алекси Деската.

Тадқиқотда 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 143,6 мингдан ортиқ киши қатнашди. Уларнинг соғлиғи ҳолати 7 йил давомида кузатилган.