ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Британиялик экспертлар инсоният учун асосий таҳдидлар рўйхатини тузишди.
How Will The World End порталида эълон қилинган маълумотларга кўра, Blueclaw агентлигининг таҳлилчилари асосий тўртта хавфни аниқлашди: эпидемия, ядровий уруш, табиий офатлар ва Ерга астериод қулаши.
Олимлар таъкидлашича, инсоният учун энг хавфли бу сил касаллиги. Бу ҳасталикнинг ҳозирги тарқалиш даражасида 4812 йил ичида дунё аҳолисини йўқ қилиши мумкин.
Мутахассислар сўнгги вақтда ядровий уруш эҳтимоли хавф-хатарлардан бири эканлигини маълум қилишди. 2021 йилда Россия ва АҚШ ўртасида имзоланган стратегик ҳужум қуролларини чеклаш ҳақида битим муддати якунланмоқда, бу битим қайта узайтириладими-йўқми, ҳозирча номаълум. Таҳлилчилар ҳисоб-китобига кўра, инсониятни бутунлай йўқ қилиш учун Қўшма Штатларга 5 351 та портлаш, Россияга 4 206 та портлашни амалга ошириш керак бўлади.
Таҳлилчилар Ер ва астериод билан тўқнашуви юз бериш эҳтимоли кам, бироқ NASA келгуси 100 йилда Ер ёнига яқинлаши мумкин бўлган жисмларни кузатиб бормоқда. Хавфли астероидлардан бири – Florence – унинг диаметри 3,9 километргача етади. Унинг зарбаси 1,2 миллиард кишини йўқ қилиши мумкин.
Асосий иқлим таҳдид - глобал иссиқлик. Ҳозирги вақтда унинг даражаси сақланиб турса (0,2 градус 10 йилда) 2 136 йилдан кейин глобал ҳарорат 44 градусга кўтарилади. Бу даражага етган тақдирда дунё океани бутун қуруқликни босиши мумкин.