Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди

Ўзбекистон президенти Йўлдошевни Бош прокурор лавозимидан тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлаш тўғрисида президент фармони имзоланди.

Отабек Муродов Ўзбекистон Бош прокурори лавозимидан озод этилди

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ:

Ниғматилла Тулқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинлансин”, - дейилган хабарда.

Ниғматилла Йўлдошев 1962 йил 5 ноябрда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.

2015 йил январда Олий Мажлис Сенат раиси лавозимига сайланган.