ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. О.Б.Муродовни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этиш тўғрисида президент фармони имзоланди.
Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ:
Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилсин”, - дейилган хабарда.
Отабек Муродов 2018 йилнинг январида Ихтиёр Абдуллаев ўрнига бош прокурор этиб тайинланганди.