ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Европа иттифоқи кенгаши “Қрим” санкцияларини 2020 йил 23 июнгача узайтирди. Бу ҳақда бугун тегишли қарор эълон қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.
“Кенгаш Россия томонидан Қрим ва Севастополни ноқонуний анексиясига жавобан киритилган чекловларни 2020 йил 23 июнгача узайтирди. Бу чоралар ЕИда жойлашган, Европа иттифоқи фуқаролари ва компанияларга нисбатан қўлланилади. Улар Қрим ва Севастопол ҳудуди билан чекланган”, - дейилган хабарда.
Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% севастопол аҳолиси овоз берди.
Москва яриморол аҳолиси демократик йўл, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ қарор қабул қилганини бир неча бор таъкидлади. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Қрим масаласи “батамом ёпилган”.