Европа иттифоқи: Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий етакчига айланиши мумкин

Oбуна бўлиш
Махсус дастурга кўра, Ўзбекистон учун ЕИ бозорларига олти минг турдан зиёд товарларнинг божсиз киритилиши имконияти тақдим этилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон бу мақомга эга бўлиш учун зарур талабларнинг бир қисмини бажариб бўлган

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари — инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Сухроб Холмурадов ЕИ Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегацияси билан учрашди. Учрашувда Буриан Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсад сари ҳаракат қилса Марказий Осиёда иқтисодий етакчига айланишини таъкидлади.

Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ Россия билан Марказий Осиёда рақобат қилмоқчи эмас, деди Могерини

Махсус вакилнинг айтишича, ЕИ президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий сиёсатини олқишлайди ва мамлакат ташаббусларини, хусусан грантлар ёрдамида қўллаб-қувватлашга тайёр.

"Европа ташқи алоқалар хизматининг Марказий Осиё бўйича бўлинмаси раҳбари ўринбосари Филип ван Амерсфоортнинг хабар қилишича, ЕИ Марказий Осиё билан ҳамкорликнинг янги стратегиясини ишлаб чиқиш ишларини якунламоқда, ҳужжат 2019 йил биринчи ярим йиллиги якунига қадар қабул қилинади", — дейилади хабарда. Ҳужжатда Ўзбекистондаги янгиланишларни қўллаб-қувватлаш бўйича барча чоралар акс эттирилади.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган ташаббуслари нақадар муҳимлигига эътибор қаратдилар.

Европа Иттифоқи ўзбек товарлари учун ўз бозорларига йўлни кенг очишни мақсад қилган. Махсус дастурга кўра, Ўзбекистон учун ЕИ бозорларига олти минг турдан зиёд товарларнинг божсиз киритилиши имконияти тақдим этилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон бу мақомга эга бўлиш учун зарур талабларнинг бир қисмини бажариб бўлган.

Бундан ташқари, ЕИ Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича режаларини қўллаб-қувватлашга ва республикага бу борада зарур кўмакни кўрсатишга тайёр.

Янгиликлар лентаси
0