Тошкентда “Кобальт” ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди

Ҳайдовчининг ўзи жабрланувчини шифохонага олиб борган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бугун Тошкентда “Кобальт” ҳайдовчиси 18 ёшли қизни уриб юборди.

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲ 22 ёшли қиз ва 38 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра,  Мирзо-Улуғбек тумани Юзработ кўчасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтказилган “Кобальт” русумли автомобилда ҳаракатланиб бораётган фуқаро пиёдани уриб юборган.

“Жабрланувчи – 18 ёшли А.Х. ҳайдовчининг ўзи томонидан тиббиёт муассасасига олиб борилиб, у ерда унга зарур ёрдам кўрсатилди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда тан шикастлари оғирлиги ва ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.