ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Кеча Мирзо Улуғбек туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Хабарда қайд этилишича, 22 ёшли қиз йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган.
“Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган, шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, “Кобальт” русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган. “Ласетти” уриб юборган пиёда Shacman юк машинаси тагига кириб кетган.
“ЙТҲ оқибатида пиёда Г.И. ва “Ласетти” автомобилининг 38 ёшли йўловчиси О.М. воқеа жойида ҳалок бўлган”, - дейилади хабарда Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
“Кобальт” автомобилининг йўловчиси олган жароҳати туфайли шифохонага ётқизилган. “Ласетти” автомобили ҳайдовчисига амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонадан рухсат берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтган пиёда туфайли содир бўлган.
Тергов давомида "Лаcетти" ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси аниқланади.