Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Тошкентга "BB-" мақомини берди

Тошкент шаҳрига илк бор кредит рейтинг даражаси берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн -Sputnik. Нуфузли халқаро рейтинг агентликларидан бири Fitch Ratings  Тошкент шаҳрининг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинглари даражасида "BB-" прогнозли "Барқарор" мақомини тасдиқлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.

"Янги Тошкент" бош режаси таклиф этилди

“Таъкидлаш жоиз, бу пойтахтимизнинг мазкур йўналишдаги илк халқаро эътирофидир”, - дейилади хабарда.

Россия федерацияси, МДҲ ва Қораденгиз минтақаси бўйича "Fitch Rating" агентлигининг минтақавий раҳбари Дмитрий Сурков томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевга барқарор прогонозли  “BB-” суверен кредит рейтингини тасдиқловчи сертификат топширилди.

Сурковнинг сўзларига кўра, ушбу халқаро даражадаги эътироф Тошкентнинг инвестициявий жозибадорлигини оширади, пойтахт иқтисодиёти халқаро миқиёсда барқарор ривожланаётганини тасдиқлайди.