"Янги Тошкент" бош режаси таклиф этилди

© Vimeo"Новый Ташкент": британцы предложили уникальный проект города
Новый Ташкент: британцы предложили уникальный проект города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ёнида янги шаҳар қурилади - Британиялик мутахассислар унинг бош режасини таклиф этишди.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Британиялик архитекторлар Тошкент шаҳри ёнида "янги Тошкент" бош режасини таклиф қилишди, деб хабар қилмоқда MyDay канали.    

Унга кўра ҳозирги Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий томонида умумй майдони 20 000 гектар бўлган янги шаҳар барпо этилади. У ерда турар жойлар, маъмурий бинолар, бизнес сити ва бошқа бинолар пайдо бўлади. Шунингдек, архитекторлар Чирчиқ дарёси ўртасида улкан орол қуришни таклиф этишди.

Янги шаҳар концепциясида дам олиш ҳудудлари ва яшил боғ зоналар, дарё ва каналлар бўйида пиёда сайр қилиш ҳудудлари улуши кенгайтирилиши ҳам айтиб ўтилган .

Эслатиб ўтамиз, Тошкент янги бош режасини 2019 йилнинг апрел ойига қадар яратиш эълон қилинган эди. Айни дамда Хитой, Туркия ва Буюк Британиялик архитекторлар ўз режаларини таклиф қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0