ТОШКЕНТ, 19 июн - Sputnik. Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашри хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, пичоқбозлик оқибатида Ўрта Осиё миллатига мансуб мигрант ҳалок бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хабар қилишича, мигрантлар маст ҳолатда ўзаро жанжаллашишган.
Муштлашувда 4 киши иштирок этгани тахмин қилинмоқда. Улардан уч нафари турли жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, яна бири эса олган жароҳатлари туфайли вафот этган.
Терговчилар ҳодиса жойини кўздан кечириб, жанжалнинг барча иштирокчиларини аниқлашмоқда.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.