ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги қаҳвахонада юз берган пичоқбозлик оқибатида тўрт нафар ўзбекистонлик жароҳат олди.
ТИВ хабарига кўра, 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрининг Фрунзе туманидаги қаҳвахонада оммавий муштлашув юз берган, натижада эса Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси пичоқланган:
- Паҳлавон Бахтиёрович Зиёев (1987 йил 15 октябрда туғилган);
- Шаҳриёр Бахтиёрович Зиёев (1986 йил 3 сентябрда туғилган);
- Анвар Аҳрорович Зиёев (1987 йил 7 июлда туғилган);
- Абдуазиз Мажидович Маҳмудов (1995 йил 16 июлда туғилган).
Қайд этилишича, икки фуқаро Санкт-Петербургдаги И.Жанелидзе номидаги илмий-тадқиқот институтидаги касалхонага ётқизилган ва жарроҳлик бўлимида қолмоқда.
Шунингдек, юқорида қайд этилган ҳолат бўйича Россия Федерацияси ЖКнинг 111-моддаси (қасддан оғир жароҳат етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
“Бош консулхона Санкт-Петербург шаҳрининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назорати олган”, - дейилади хабарда.