МОҚ Оксана Чусовитинани таваллуд айёми билан қутлади

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина 44 ёшни қарши олмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси гимнастикачи Оксана Чусовитинани 44 ёшни қарши олиши муносабатини билан муборакбод этди.

Афсонага айланган Чусовитина: машғулот ўтказиш вақтида олинган видео

“Оксана Александровна, Сизнинг шахсий ҳаёт ва спортдаги фаолиятингизда ёш авлодга намуна қилиб кўрсатгудек бой тажриба бор. Сиз метин ирода соҳиби, ҳақиқий спорт афсонаси ва меҳрибон онасиз”, - дейилади МОҚ табригида.

Оксана Чусовитина жаҳон спортининг афсонаси, Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, Пекин-2008 Олимпия ўйинлари кумуш медаль совриндори, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Дўстлик”, “Меҳнат Шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларининг соҳибаси, жаҳон гимнастикаси тарихида еттита ёзги Олиимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона спортчидир.