ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси гимнастикачи Оксана Чусовитинани 44 ёшни қарши олиши муносабатини билан муборакбод этди.
“Оксана Александровна, Сизнинг шахсий ҳаёт ва спортдаги фаолиятингизда ёш авлодга намуна қилиб кўрсатгудек бой тажриба бор. Сиз метин ирода соҳиби, ҳақиқий спорт афсонаси ва меҳрибон онасиз”, - дейилади МОҚ табригида.
Оксана Чусовитина жаҳон спортининг афсонаси, Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони, Пекин-2008 Олимпия ўйинлари кумуш медаль совриндори, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, “Дўстлик”, “Меҳнат Шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларининг соҳибаси, жаҳон гимнастикаси тарихида еттита ёзги Олиимпия ўйинларида иштирок этган ер юзидаги ягона спортчидир.