Медведев ва Арипов ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди

Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев Путин билан қайси долзарб масалаларни муҳокама қилди?

Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мулоқот жадвалини муҳокама қилишди.

“Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов шунингдек икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва ҳукуматлараро йўналиши бўйича бўлажак мулоқот жадвалини муҳокама қилди”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарлари Урганч шаҳрида 30 май куни Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида эришилган келишувлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди.