Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёлнинг шахси аниқланди

Истанбул шаҳрида гиламга ўралган аёлнинг жасади ўзбек паспортлари билан топилган эди. У Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Истанбулда жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланганини маълум қилди.

Истанбулда гиламга ўралган аёлнинг жасади ўзбек паспортлари билан топилди

Мамлакатнинг Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда олиб борилган текширувлардан сўнг 2019 йил 30 май куни Истанбул шаҳрида (Туркия) жасади гиламга ўралган ҳолда топилган аёл кишининг шахси аниқланди.

“Марҳума 1992-йил 31-декабрда туғилган Ўзбекистон фуқароси О.Н. бўлиб чиқди”, - дейилади хабарда.

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этаётгани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг  Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани хабар қилинган эди.