ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Истанбулда гиламга ўралган аёлнинг жасади ўзбек паспортлари билан топилган.
ТИВ хабарига кўра, 2019-йилнинг 30-май куни Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган.
Маълум қилинишича, аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган.
“Воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган”, - дейилади хабарда.
Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик ўрнатишига ёрдам беради.