Ҳайдовчи ва ЙПХ ходимлари мажбуриятига қўшимчалар киритилади

Йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари ўзаро муносабатларида назарда тутилган мажбуриятлар қисмига қўшимчалар киритилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 июн – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ички ишлар органлари учун кадрларни тайёрлашга доир қарор лойиҳаси тайёрланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.

Низомнинг 14-банди, ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш мажбурияти қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшиш таклиф қилинган: “ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилган йўл ҳаракати қатнашчиларига ушбу маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига ўзининг рухсатисиз тарқатиши мумкин эмаслигини тушунтириш”.

Низомнинг 19-банди - йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда мажбуриятлар қисмига “ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага ЙПХ ходими билан ўзаро муносабати қайд қилинган маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғига рухсатсиз жойлаштирмаслик” деган мазмундаги хатбоши қўшиш таклиф қилинган.

Қарор лойиҳаси 29 июлгача муҳокама қилинади.