Ички ишлар органлари учун кадрларни тайёрлашга доир қарор лойиҳаси тайёрланди

© Пресс-служба ГУВД ТашкентаСотрудники ОВД №7 в Юнусабадском районе Ташкента
Сотрудники ОВД №7 в Юнусабадском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўқувчиларини икки йиллик ўқув дастури бўйича тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. “Ички ишлар органлари учун кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқариш тизими жорий этилади

Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари  ўқувчиларини икки йиллик ўқув дастури бўйича тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутилган.

“Академик лицейлар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

биринчидан – ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув режаси, дастур ва ўқув-методик материалларни янада такомиллаштириш;

иккинчидан – ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлаш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш (“case-stady”), ҳуқуқий ҳужжатларни тузишга йўналтирилган ҳуқуқий билимларни шакллантириш;

учинчидан – ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш;

тўртинчидан – ички ишлар органлари учун малакали, юқори касбий билимга, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган кадрларни мақсадли тайёрлашга замин яратиш”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Ҳужжат лойиҳасидада ёзилишича, академик лицейларга 2017/2018 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган академик лицейларида амалдаги ўқув дастурларига мувофиқ белгиланган тартибда тугатади ва диплом олади.

Координатор межрегиональной общественной организации Московский профсоюз полиции Михаил Пашкин - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар ходимларига ҳужумлар сони нега кўпаймоқда – эксперт фикри

Шунингдек, академик лицейлар битирувчиларига академик лицейни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом билан биргаликда ижтимоий-гуманитар таълим йўналишлари бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлари бўйича давлат намунасидаги серификат берилади.

“академик лицейлар битирувчилари яшаш жойи бўйича профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимига ҳамда ички ишлар органларининг сафдорлар таркибига биринчи навбатда  қабул қилинади”, - деб ёзилган қарор лойиҳасида.

Қайд этилишича, ИИВ академик лицейлар ўртасида ўтказилган фан олимпиадаси ва спорт мусобақа (спартакиада)ларининг ғолибларига мураббийлик қилган ўқитувчи ва ходимларига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маоши (пул таъминоти)нинг 200 фоизигача миқдорда рағбатлантириш учун бир мартали мукофот бериш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар лентаси
0