Яна бир ўзбекистонлик аёл рашкчи эри томонидан дўппосланиб, шифохонага тушди

Олтинсой туманида яшовчи фуқаро рафиқасини юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Сурхондарё вилоятида аёл эри томонидан калтакланди.

ИИВнинг хабар қилишича,  Олтинсой туманида яшовчи 34 ёшли фуқаро уйида рашк оқибатида 33 ёшли рафиқасини юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказган.

Аёвсиз калтакланган 10 кунлик келин иши якунланмоқда: зўравон эрга қандай жазо берилди?

“Натижада М.А. касалхонага ётқизилган. Р.Ж. қўлга олинган”, - дейилада хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳеч ким хабар олгани келмади”: булунғурлик келинчакнинг калтакланиш тафсилотлари – видео

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Зуҳра Умарова келинлигининг ўнинчи кунида эри томонидан аёвсиз калтакланиши Ўзбекистонда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Келинчакни ҳатто туққан онаси танимаган.