Олимлар Ойда улкан металл қатламни топишди

Ойнинг Жанубий қутби – Эйткен кратерида бир неча юз киллометр чуқурликда улкан металл жойлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Тадқиқотчилар Ойнинг жанубий қутбида магнит аномалияни топди. Олимлар буни улкан астероиднинг қолдиқлари деб таъкидлашмоқда. Live Science хабарига асосан.

Хитойликлар Ойнинг орқа томонида ноёб кашфиёт қилишди

Тадқиқот натижаларига кўра, улкан металл массаси Ой орқа томонида Жанубий қутб - Эйткен кратерида  жойлашган. Бу Қуёш системасида бошқа жисм урилиши натижасида ҳосил бўлган энг йирик кратер ҳисобланади.   

Тахминларга кўра, астериод Ойнинг шу жойига 4 миллиард йил олдин урилган.

“Тасаввур қилинг, ер остида улкан метал уюми ёпилди, у Гавай оролидаги Катта оролдан беш баравар катта. Биз кутилмаганда, айнан бундай масса билан тўқнашдик”, - деди тадқиқот бош муаллифи Питер Жеймс.

Олимлар ҳисоб китобига кўра, улкан металлнинг оғирлиги 2,4 септиллион тонна.  Металл уюмлари Жанубий қутб – Эйткен кратерида бир неча юз киллометр чуқурликда жойлашган.