Швециянинг Линчёпинг шаҳри марказида портлаш содир бўлди, 20 дан ортиқ киши жабрланди

Кучли портлаш маҳаллий вақт билан соат 09:00лар атрофида кўп қаватли уй олдида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Швециянинг Линчёпинг шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди.

РИА Новостининг маҳаллий полиция вакилига таяниб хабар беришича, портлаш оқибатида 25 киши жабрланган.

“Йигирма беш киши жабрланди, лекин жиддий эмас”,  - дея маълум қилишган.

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 09:00лар атрофида кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда бир неча бинонинг оиналар  синиб кетгани, уй айвонлари шикастланганини кўриш мумкин.

Полиция биноларга яқин кўчаларни қуршаб олган.

Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда.