ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Швециянинг Линчёпинг шаҳри марказида кучли портлаш содир бўлди.
РИА Новостининг маҳаллий полиция вакилига таяниб хабар беришича, портлаш оқибатида 25 киши жабрланган.
“Йигирма беш киши жабрланди, лекин жиддий эмас”, - дея маълум қилишган.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 09:00лар атрофида кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда бир неча бинонинг оиналар синиб кетгани, уй айвонлари шикастланганини кўриш мумкин.
Bosnien? Pristina? Inte då, detta är från centrala Linköping denna morgon där en större explosion inträffat. pic.twitter.com/36zUXrYsm6
— . (@Cykel_blyat) 7 июня 2019 г.
Полиция биноларга яқин кўчаларни қуршаб олган.
Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда.