ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Пойтахт ҳокимлиги Британия компаниясининг “Янги Тошкент” лойиҳасига изоҳ берди.
Британия меъморчилик компанияси Benoy ўзининг вэб саҳифасида Тошкент шаҳри Бош режасининг лойиҳасини эълон қилганди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, Benoy фақат ўз режасини тақдим этган. Бу масалада 3 та компаниянинг лойиҳалари кўриб чиқилмоқда, уларнинг орасида Benoy ҳам бор.
“Тошкент шаҳар ҳокимлигини ва шаҳарсозлик бўйича масъул комиссия тақдим этилган лойиҳаларни ўрганиб, энг маъқулини танлайди”, - дейилади ҳокимлик хабарида.
Шаҳар маъмурияти янгиликлар ва фактларни ким нашр этаётганлигидан қатъий назар (ахборот саҳифалари ёки машҳур блогерлар) маълумотларнинг хаққонийлигини текширишга чақиради.
Ҳозирча якуний қарор ва тасдиқланган режа йўқ. Қарор ва режалар тасдиқланса, бу ҳақида расмий равишда хабардор қилинади.