ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. “Биз суҳбат ва музокаралар учун очиқмиз”, деб бошланади “Oq-tepa lavash” компаниясининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.
“Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, саҳифада компания раҳбарияти заҳарланган беморлар аҳволидан хабар олиш учун касалхонага боргани, ҳамда келтирилган маънавий зарар ва даволаниш харажатларини қоплаганини хабар қилишган.
Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда компания вакили заҳарланиш сабаблари ҳозирча 100% аниқланмаганини ва ушбу ҳолат юзасидан текшириш ўтказилаётганини ва хабар қилишди.
Тан олиш керак-ки, овқатдан заҳарланиш ёз мавсумида Ўзбекистонда тез-тез учраб турадиган ҳол, лекин айбдор томон ўз айбини дарҳол бўйнига олиб, жавоб беришга тайёр туриши – бу жуда яхши янгилик.
Бошқалар ҳам бундан ўрнак олади деган умиддамиз. Биз эса ОАВ сифатида вазиятни диққат билан кузатишда давом этамиз.