“Oq-tepa lavash” Сергелидаги заҳарланишга изоҳ берди

© oqtepalavashОк-Тепа лаваш
Ок-Тепа лаваш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сергелидаги заҳарланиш сабаблари ҳозирча 100% аниқланмаган бўлсада - “Oq-tepa lavash” беморларга ёрдам беришни бошлади.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. “Биз суҳбат ва музокаралар учун очиқмиз”, деб бошланади “Oq-tepa lavash” компаниясининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида қолдирилган хабарда.

“Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, саҳифада компания раҳбарияти заҳарланган беморлар аҳволидан хабар олиш учун касалхонага боргани, ҳамда келтирилган маънавий зарар ва даволаниш харажатларини қоплаганини хабар қилишган.

Продавец готовит шаурму - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди: 3 нафар беморнинг аҳволи оғир

Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда компания вакили заҳарланиш сабаблари ҳозирча 100% аниқланмаганини ва ушбу ҳолат юзасидан текшириш ўтказилаётганини ва хабар қилишди.  

Тан олиш керак-ки, овқатдан заҳарланиш ёз мавсумида Ўзбекистонда тез-тез учраб турадиган ҳол, лекин айбдор томон ўз айбини дарҳол бўйнига олиб, жавоб беришга тайёр туриши – бу жуда яхши янгилик. 

Бошқалар ҳам бундан ўрнак олади деган умиддамиз. Биз эса ОАВ сифатида вазиятни диққат билан кузатишда давом этамиз. 

 

Янгиликлар лентаси
0