Дориларни тайёрлаш ва сотиш тартибини назорат қилишга доир ҳужжат лойиҳаси тайёрланди

“Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, улгуржи ва чакана реализациясини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. “Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, улгуржи ва чакана реализациясини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Наманган вилоятида контрафакт дорилар аниқланди

Ҳужжат лойиҳасига Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, улгуржи ва чакана реализациясини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Назорат қонун ҳужжатлари билан ушбу ваколатлар юклатилган  назорат қилувчи органлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, тадбиркорлик субъектларининг фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, улгуржи ва чакана реализация қилишга қўйилган талабларга риоя этишларини,ушбу низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширув ўтказиш орқали амалга оширилади.

Текширув назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги асослар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

Америка компанияси "Дори-Дармон" аптекалар тармоғини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди

- жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари;

- хавфни таҳлил этиш тизими натижалари, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар. Бунда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг аноним эмаслиги ҳамда текширув ўтказилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъектнинг амалда фаолият кўрсатаётганлиги назорат қилувчи орган томонидан дастлаб ўрганиб чиқилиши лозим;

- қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларни, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқарилаётганлиги, тайёрланаётганлиги, сақланаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги ҳақидаги аниқ асосланган маълумотлар.

Самарқандда бепуштликни даволаш учун мўлжалланган қалбаки дори аниқланди

“қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббий буюмларни, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва реализация қилишни олдини олиш мақсадида, шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганлиги, тайёрланаётганлиги, сақланаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги ҳақидаги аниқ асосланган маълумотлар асосидаги текширувлар қонун хужжатларида белгиланган тартибда  ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Назорат қилувчи орган текширувни ўтказиш келишилган кундан бошлаб уч иш куни ичида текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Буйруқда текширув ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат номи, рақами ва санаси, назорат қилувчи органнинг текширувда иштирок этадиган масъул ходимлари таркиби, текшириладиган тадбиркорлик субъектининг номи (филиали ёки шохобчаси), солиқ тўловчининг идентификация рақами, манзили, текширув мақсади, муддати ва текшириладиган фаолият даври кўрсатилади ҳамда текширув дастури илова қилинади.

Онкологик касалликларни даволаш учун дори воситаларини ишлаб чиқиш ташкил этилади

Текширув дастури жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатларида кўрсатилган ҳолатлар, “хавфни тахлил этиш” тизими орқали аниқланган қонунбузилишлар, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ёки қалбакилаштирилган, дори воситалари ва тиббий буюмлар, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган фармацевтика махсулотларини ишлаб чиқарилаётганлиги, тайёрланаётганлиги, сақланаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги ҳақидаги аниқ асосланган маълумотлар доирасида тузилиши ва назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланиши шарт.