Токаев: Қозоғистоннинг қўшнилар борасида омади келган

Қозоғистон президенти сайловлардан бир неча кун олдин Россия телеканалига интервью берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида республиканинг қўшнилар борасида омади келганини маълум қилди.

Токаев Мирзиёевга нима ваъда қилди – видео

“Қўшнилар борасида омадимиз келган деб ҳисоблайман. Бизнинг Россия, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон, бошқа Ўрта Осиё давлатлари каби қўшниларимиз бор. Лекин, биринчи навбатда, Россия ва Хитой ҳақида гапирадиган бўлсак -  БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган икки буюк давлат, албатта, омадимиз келган. Чунки биз савдо қилиш ва доимо бир биримиз билан мулоқот қилиш имкониятига эгамиз”, - деди Токаев.

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирар экан, у мамлакатлар ўртасидаги алоқалар "мутлақо ажралмас" ва "узоқ тарихий ўтмишга асосланган" эканини таъкидлади, шунингдек, ушбу тарихий фактни  эътиборсиз қолдириб бўлмаслигини маълум қилди.

Қозоғистонда муддатдан олдинги сайловлар жорий йилнинг 9 июнь куни бўлиб ўтади. Президентликка номзод сифатида етти киши, шу жумладан, Nur Otan партиясидан илгари сурилган Токаев ҳам рўйхатдан ўтган.