Газ ва свет нархи ошмайдиган бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 1 июндан белгиланган газ ва свет нархи ошиши бекор қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Ўзбекистон Ҳукуматининг 31 майди имзоланган 452 сонли “Алоҳида ёнилғи-энергетика ресурлари нархлар сиёсатини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, 2019 йилнинг 1 июнидан режалаштирилган газ ва свет нархлари ошиши бекор қилинди.

Биринчи июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади

Вазирлар Маҳкамаси қарорида, Ўзбекистон Молия ҳамда Энергетика вазирликларига, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва энергетика соҳасида ишлаётган бошқа корхоналарнинг рентабеллигидан келиб чиққан ҳолда, амал қилаётган нархларни қайта кўриб чиқиш ва асосли таклифлар киритиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан Ўзбекистонда энергия манбаалари нархини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган эди. Биринчи босқичда 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб ва иккинчи босқичда – 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб.