ТОШКЕНТ, 20 май – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади. Нарх Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарорига мувофиқ оширилади.
Табиий газнинг ( 1 м³ учун) нархи:
- ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;
- ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
- овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
- иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.
Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):
I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;
III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;
IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, қарор билан 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.