Бундан буён АҚШ визасини олиш учун ижтимоий тармоқ керак бўлади

Бундан буён АҚШ визасини олиш учун ижтимоий тармоқ манзилларини хабар қилиш керак бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Бундан буён АҚШ визасини олиш учун ижтимоий тармоқ манзилларини хабар қилиш керак бўлади, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Ўзбекистонга кўп марталик виза нархи эълон қилинди

Янги қоида 31 майдан бошлаб ҳар қандай виза учун: талабалик, туристик ва ишчи визалар учун кучга кирган. Фақатгина расмий делегация вакиллари ва дипломатлар бундан мустаснодир.

Хабарда айтилишига кўра, агар сиз анкетада “ижтимоий тармоқда йўқман” деб кўрсатсангиз-у, кейин унинг борлиги маълум бўлиб қолса – бунинг оқибатлари жиддий бўлади.

“Бу террорчиларни ва бошқа жамиятга хавф солувчи шахсларни АҚШ тупроғига яиқнлаштирмаслик ва иммиграцион хавфсизликни таъминлаш учун хизмат қилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 15-17 май кунларида Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф буюриб у ерда Дональд Трамп билан учрашган ва ўндан ортиқ шартномалар имзоланган эди.