ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистонда уч йиллик муддатга бериладиган кўп марталик визани расмийлаштириб бериш учун консуллик йиғим миқдори ўрнатилди.
Ўзбекистонга кўп марталик кириб/чиқиш ҳуқуқини берувчи уч йиллик муддатга эга визани олиш 350 доллар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 8500 ЭКИҲ дан кам бўлмаган миқдорда (акция ва хўжалик жамиятларидаги улушларни харид қилган, чет эл корхонасини тузган) чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 3 йиллик кўп марталик визани расмийлаштиришлари мумкин.
Бундай виза муддатини чегараланмаган миқдорда, Ўзбекистондан чиқмаган ҳолда узайтириш мумкин.