Болалик қачон тугайди - БМТ ҳисоботи

Ўзбекистонда болалик неча ёшда тугайди ? БМТ глобал "Болалар бахт" индексини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг “Болаларни асранг” фонди “Болалик қачон тугайди?” номли умумжаҳон рейтингини эълон қилди.

Суриядан қайтарилган она-болалар соғломлаштириш муассасаларида жойлаштирилмоқда

Ундай айтилишига кўра, “Болалик тугаши” деганда болаликнинг - ўлим, эрта ишлашни бошлаш, эрта турмушга чиқиш ёки ҳомиладор бўлиш каби қийинчиликлар бошланиш ҳолатлари тушунилади.

2019 йилнинг “Болалик қачон тугайди” номли рейтингида Ўзбекистон 72 ўринни эгаллаган ва 887 балл олган. Бу ўтган йилган нисбатан 98 балл юқори дегани. Ўзбекистонда болалар соғлигини яхшилаш ва уларни эрта ўлимдан асраб қолиш анча яхшиланган.

Балллар қандай ҳисобланади? Ҳар бир мамлакат жамлаган бали 1000 сонидан айирилганда, ушбу мамлкатда болаликни вақтидан олдин йўқотган болалар сони келиб чиқади. Демак Ўзбекистонда (шартли равишда) 113 нафар болакай болалик билан барвақт хайрлашишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистонда 70% болалар мактабгача таълим олмайди -  ЮНИСЕФ

Дунёнинг қолган 176 мамлакати билан солиштирганда буни ўртача кўрсатгич дейиш мумкин.  Хусусан, қўшни мамлакатлар Россия - 38, Қозоғистон – 40, Украина – 42, Туркманистон – 67, Тожикистон – 90 ва Қирғизистон – 94 ўринларни эгаллашган.

Рейтингда энг юқори балл жамлаган мамлакатлар эса – Сингапур, Швеция, Финландия, Норвегия, Словения, Германия, Ирландия, Италия, Южная Корея ва Белгия. Рейтингнинг энг пастида Африка республикалари.

Унда айтилишига кўра бутун дунё бўйича сўнгги 20 йил ичида болалар ҳаёти сифати анча яхшиланган.

Дунёда “Бахтли болалик” кўрсатгичлари яхшиланмоқда

Ўзбекистонлик бемор болалар даволаниш учун Германияга жўнатилди

БМТ ҳисоботига кўра, дунё миқёсида бугунги кунда (2000 йилга қараганда):   5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлимлар сони 50 %га, вояга етмаганларни ишлатиш ҳолатлари  40 %га, қотиллик қубонига айланган болалар сони 17 %га, 15 ёшгача турмушга чиқиш ҳолатлари 25 % га камайган.  

Ва шу билан бирга бутун дунёда тўйиб овқат ейдиган болалар сони сони - 33%га, мактабда таълим олаётган болалар сони - 12 %га  тиббий ёрдам кўрсатилаётган болалар сони  - 35 %га кўпайган.  

Ҳисоботга кўра, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ҳукумат кўмагида болалар ҳаёти сифатини яхшилаш айниқса Ҳиндистон, Бангладеш, Эфиопия, Мексика, Филлипин, Афғонистон ва Колумбияда муваффақ бўлинган.